Ўзбекистонда сувдан фойдаланиш лимитлари белгиланади

Сувдан фойдаланиш ва уюшмалар томонидан сув лимит асосида етказиб берилиши ҳамда сув истеъмолчилари томонидан сувдан оқилона фойдаланилиши устидан тизимли равишда назорат ўрнатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг “Сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги карорида келтириб ўтилган.

Ҳужжатда белгиланишича, сув истеъмоли режалари, сув олиш лимитлари, бизнес-режалари уюшманинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади;

•  уюшмалар томонидан барча сув истеъмолчиларига кўрсатиладиган сув хўжалиги хизматлари учун тўловлар миқдори уюшмаларнинг умумий йиғилишида ҳар йили тасдиқланади ҳамда белгиланган тартибда шартномалар асосида амалга оширилади;

•  2020 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги корхоналарига бошоқли дон етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадида ажратиладиган кредитлар ҳисобидан уюшмаларга сув хўжалиги хизмати харажатлари учун ажратиладиган маблағ жами кредитларнинг 1 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, пахта хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ажратиладиган кредитларда эса 2 фоиздан кам бўлмаган миқдорда белгиланиши тавсия этилади.

•  сув истеъмолчилари томонидан уларга уюшмалар кўрсатадиган хизматлар учун тўлов мажбурий ҳисобланади.

•  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича қонун ҳужжатлари талабларига амал қилиниши, уюшмалар томонидан сув лимит асосида етказиб берилиши ҳамда сув истеъмолчилари томонидан сувдан оқилона фойдаланилиши устидан тизимли равишда назорат ўрнатади.

Маълумот учун, мазкур қарор 11 декабрь санасидан эътиборан кучга кирган.


Manba: "qalampir.uz"

Qo'shildi: 19.12.2019

Новые загрузки
 Yengilmas sarkardalar 2006 Uzbekcha Tarjima
 Uchlik 2016 Hind kino Uzbekcha Tarjima
 Tomosha 2015 Hind kino Uzbekcha Tarjima
Реклама
Похожие материалы
Коментарии
Новые музыки
Навигация
 Главная
 Обратная связь
 Полная версия сайта
Tarona.Tv © 2016-2024 |